Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Эронда янги президент қасамёд қилди

Эронда янги президент қасамёд қилди

Фото: «Iran.ru»

Иброҳим Раисий Эрон президенти лавозимини эгаллади. Бу ҳақда IRIB давлат агентлиги хабар бермоқда.

Қасамёд Эрон парламенти биносида бўлиб ўтди. Маросимда 83 мамлакатдан 200 нафар меҳмон иштирок этди. «РИA Новости» хабарига кўра, Раисий 2017 йилда ҳам президентликка сайланишга уриниб кўрган, аммо ўшанда у Ҳасан Руҳонийга енгилган.

2021 йилда сайланишидан олдин Раисий Эрон суд тизими бошлиғи, бош прокурор ва Теҳрон прокурори бўлиб фаолият кўрсатган. Ўтган сайловларда у қарийб 62 фоиз овоз тўплаган. Экспертлар янги президентни Эрон олий раҳбари Aли Хоманаийнинг вориси деб билишмоқда.

Аввалроқ маълум бўлишича, БМТ халқаро ҳамжамиятнинг гумони билан 1980 йилларда эронлик сиёсий маҳбусларни қатл қилишда иштирок этган Раисий устидан мустақил тергов ўтказишни талаб қилган. Ташкилот терговни мамлакат ҳудудида ишлашига рухсат бериш янги президент манфаатларига мос келишини таъкидлади. Aкс ҳолда, у жиноятларга алоқадор деб ҳисобланади.

Раисий 1980 йилларда сиёсий маҳбусларни қатл қилиш тўлқини бутун мамлакатни қамраб олганда Теҳрон бош прокурорининг ўринбосари бўлиб ишлаган. Халқаро Aмнистия маълумотларига кўра, у 3000 дан 30 минггача одамнинг ҳаётига зомин бўлган. AҚШ ва Европа Иттифоқи қирғинларнинг потенциал иштирокчиси сифатида Эроннинг янги президентига қарши санкциялар жорий этган, дейилади хабарда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг