Эронда 1450 километргача учувчи баллистик ракета ишлаб чиқилди

Бугун, 9 февраль куни Эронда 1450 километргача учувчи янги баллистик ракета — «Хайбаршекан» («Қалъабузар») тақдим этилди. Бу ҳақда «Tasnim» нашри хабар берди.
Ракета қаттиқ ёнилғида ишлайди, рақибнинг мудофаа қалқонини ёриб ўтишга қобил юқори ҳаракатланувчанликка эга, дейилади хабарда.
Замонавий ишланмалар натижасида, Эроннинг олдинги ракеталарига нисбатан, янги ракета вазни учдан иккига енгиллашгани, парвозга тайёрланиш вақти эса олти баравар қисқаргани айтилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter