Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Эрон ва АҚШ музокараларни бир ҳафтадан сўнг давом эттиради

Эрон ва АҚШ музокараларни бир ҳафтадан сўнг давом эттиради

Фото: Shutterstock

Эрон ташқи ишлар вазири Аббос Ароқчи ва АҚШ президентининг Яқин Шарқ бўйича махсус элчиси Стивен Уиткофф музокараларни бир ҳафтадан сўнг давом эттиришга келишиб олди. Бу ҳақда РИА Новости хабарида айтилади.

Бугун икки томон Ўмон воситачилигида музокаралар ўтказди. Унда Ароқчи ва Уиткофф Ўмон ТИВ раҳбари орқали Эроннинг тинчлик мақсадларидаги ядровий дастури ҳамда мамлакатдан санкцияларни олиб ташлаш билан боғлиқ масалалар юзасидан ўз ҳукуматларининг позицияларини маълум қилишган. Бу ҳақда Эрон ТИВ баёнот берди.

Таъкидланишича, учрашув конструктив муҳитда ўтиб, музокаралар 2,5 соатдан ортиқ давом этган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг