Эрон уранни 60 фоизгача бойитишни бошлади
Эроннинг Фордо ядровий объектида уранни 60 фоизгача бойитишга киришилди. Бу ҳақда ИСНА давлат агентлиги хабар берди.
МАГАТЭ бошқарувчилар кенгаши Эронга қарши резолюция қабул қилишига форслар шундай жавоб беришди. Маълумотларга кўра, резолюция лойиҳасини АҚШ, Буюк Британия, Франция ва Германия тайёрлаган.
Шунингдек, Натанзда IR-2m ва IR-4 центрифугаларининг каскади қўлланилмоқда. Шу пайтгача ушбу объектда Эрон уранни 5 фоизгача бойитарди, дейилади МАГАТЭ маълумотларида.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter