Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Эрон президенти кескин баёнот берди

Эрон президенти кескин баёнот берди

Фото: РИА Новости.

Эрон президенти Иброҳим Раисий агар Исроил ҳукумати мамлакатга қарши ҳаракат бошласа Тел-Aвив ва Ҳайфа шаҳарлари вайрон бўлишини айтди.

Эрон президенти армия куни муносабати билан қилган чиқишида шундай баёнот берган.

Ҳарбийларга мурожаатида сиёсатчи Эрон армияси «яхши жиҳозланган» ва «халқ манфаатлари»га хизмат қилаётганини таъкидлади.

«Aмерика қўшинлари Яқин Шарқни имкон қадар тезроқ тарк этиши керак, чунки бу уларнинг ўз манфаатлари ва минтақа манфаатларига тўғри келади», дейди сиёсатчи.

Аввалроқ, Исроил хавфсизлик кучлари 4 апрель кечаси ва 5 апрель субҳида Қуддусдаги Ал-Ақсо масжидига бостириб кириб, намоз ўқиётган юзлаб фаластинликларга нисбатан шовқинли граната, заҳарли газ, резина ўқлар билан ҳужум қилгани хабар берилганди. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг