Эрон интиқом олди: бугун ИШИДнинг 8 аъзоси осилди
Ўтган йили Эрон парламентига ҳужум уюштирган ҳамда Эроннинг собиқ диний раҳнамоси Оятуллоҳ Ҳумайний қабри олдида бомба портлатган 8 нафар ИШИД аъзоси ўлим жазосига ҳукм қилингани ҳақида шу йил 14 май куни сайтимизда хабар берган эдик.
Бугун ўша 8 киши осилди. Бу ҳақда «Hurriyet» хабар бермоқда.
2017 йил 7 июнь куни уюштирилган ҳужум оқибатида 17 киши ҳалок бўлган эди.
Қўпорувчилик ҳаракати учун жавобгарликни ИШИД террорчи гуруҳи ўз зиммасига олган эди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter