Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ернинг икки қитъасига икки тўфон хавф солмоқда

Ернинг икки қитъасига икки тўфон хавф солмоқда

Фото: «123ru.net»

Олимлар Ер юзида катта талафот келтирадиган табиий офатлар содир бўлишидан огоҳлантиришмоқда, дея хабар беради «Hurriyet.com».

АҚШнинг Гавайи штати ҳамда Жануби-Шарқий Осиё мамлакатларига икки тўфон хавф солмоқда.

Бир вақтнинг ўзида Гавайига «Лэйн» ҳамда Корея ва Японияга «Сулик»тўфонлари ёпирилиб келиши мумкин.

АҚШнинг Тинч океани ҳудудидаги Гавайида бир неча ойдан бери давом этаётган вулқон отилишларидан сўнг эндиликда ушбу ҳудудга тўфон хавф солмоқда.

Бир неча кундан сўнг Гавайи оролларига етиб келиши кутилаётган «Лэйн» тўфонининг тезлиги соатига 230 километрни ташкил қилади.

АҚШ Миллий метеорология хизматининг маълум қилишича, табиий офат жиддий зарар етказиши мумкин экан.

Штат мэри Дэвид Айж аҳолига мурожаат қилиб, 14 кунга етадиган озиқ-овқат ва дори-дармон воситаларини жамғариб қўйишга чақирди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг