Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ернинг айланиш тезлиги кеча соатига 3600 километрга секинлашди

Ернинг айланиш тезлиги кеча соатига 3600 километрга секинлашди

Фото:«Outer Places»

Қуёшдан энг узоқ нуқта – афелий(Қуёш атрофида айланадиган жисмнинг қуёшга энг узоқ нуқтаси)га яқинлашган Ер шарининг тезлиги кеча соатига 3600 километрга секинлашди. Бу ҳақда «Sabah» хабар бермоқда.

Қуёшга энг яқин нуқта – перигелий(Қуёш атрофида айланадиган жисмнинг қуёшга энг яқин нуқтаси)да Ер шари соатига 105444 километр тезликда айланади.

Ер шари кеча Тошкент вақти билан 18:46 да Қуёшдан энг узоқ нуқтага етиб борди. Бу нуқтада Ернинг тезлиги соатига 3600 километр қисқарди.

Кеплер қонунига кўра, сайёралар Қуёш атрофидаги орбитасида Қуёшга яқинлашгач, тез ҳаракатланади. Ер Қуёшга яқин нуқтада соатига 105444 километр тезликда ҳаракат қилади. Шу боис Ернинг тезлиги афелий нуқтасида перигелий нуқтасига нисбатан соатига 3600 километрга секинлашади.

Афелий нуқтасида Ер Қуёшдан 152 миллион километр узоқда бўлади.

Перигелий нуқтасида эса Ер ва Қуёш ўртасидаги масофа 147 миллион километрга тенг бўлади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг