Ереванликлар шаҳар мэрининг истеъфосини талаб қилиб ҳокимият биносига бостириб киришди
Бугун 16 май куни Арманистон пойтахти Ереван шаҳрида аҳоли вакиллари намойиш ўтказиб, шаҳар мэрининг истеъфосини талаб этганлар. Бу ҳақда «Aif.ru» хабар қилмоқда.
Намойишчилар ҳатто шаҳар ҳокимияти биносига киришган ва мэрнинг хонасига ҳам киришга уриниб кўришган.
Намойиш фаоллари шаҳар мэри Тарон Маргаряннинг фаолияти самарасизлигини таъкидлаб мерия ёнидаги паркда дарахтлар кесилиши юзасидан ҳам норозилик билдиришган.
Хабарларга кўра, намойишчилар бино ичкарисига киришган, аммо мэр хонаси йўлида уларни полиция ва мерия ходимлари тўхтатиб қолган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter