Эрдўғоннинг баёноти Исроилга «қаттиқ тегди»
Исроил Туркия раҳбарининг сўнгги баёнотлари сабаб икки томонлама муносабатларни қайта кўриб чиқиш учун Туркиядаги дипломатларини чақириб олади. Бу ҳақда Исроил ташқи ишлар вазири Эли Коэн маълум қилди.
«Туркия баёнотларининг кескин оҳанги фонида мен Исроил-Туркия муносабатларини қайта кўриб чиқиш учун дипломатик вакилларимизни Туркиядан олиб чиқишни буюрдим», деб ёзади у.
Истанбулда президент Ражаб Тоййиб Эрдўғон Фаластин тарафдорлари катта митинг чоғида нутқ сўзлади. У Ғазо секторидаги ҳаракатлари учун Исроилни ҳарбий жиноятчи деб эълон қилишга ваъда берди.
Эрдўғон нутқи давомида Ғарб давлатларининг позициясини ҳам қоралади.
Митинг бошланишидан аввал ҳам Эрдўғон Исроилни Ғазо секторига ҳужумларни тўхтатишга чақирганди, чунки тинч аҳоли, жумладан, аёллар ва болалар ўққа тутилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter