Эрдўғон Туркиядаги 57 та губернаторни алмаштирди
Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон буйруғи билан Туркиянинг 81 вилоятидан 57 тасида губернатор алмаштирилди. Республика раҳбарининг тегишли қарори ҳукумат бюллетени «Resmi Gazete»да эълон қилинди.
Кадрлар алмашинувининг сабаблари айтилмаган. Мухолифат матбуоти Туркия ҳукумати ва Миллий хавфсизлик кенгашининг шу ҳафта бўлиб ўтган йиғилишларидан сўнг қарор қабул қилинганига эътибор қаратмоқда.
Маълумот ўрнида, жорий йилнинг 2 август куни Эрдўғон буйруғи билан Туркиянинг 52 вилоятининг хавфсизлик бўлимлари раҳбарлари алмаштирилган эди. Ўшанда ҳам ҳукумат вакиллари бу алмаштириш тўғрисида расмий изоҳ беришмаган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter