Эрдўғон Пашинян билан «гаплашиб олиши»ни айтди
Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон ва Aрманистон бош вазири Никол Пашинян ўртасидаги телефон суҳбатлари 11 сентябр кунига белгиланган. Бу ҳақда Эрдўғон G20 саммити якунлари бўйича ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилди.
«Эртага мен жаноб Пашинян билан музокаралар олиб бораман», деган у.
Туркия раҳбари Aрманистоннинг Қорабоғдаги хатти-ҳаракатлари нотўғри эканини таъкидлаб, бу ҳақда республика бош вазири билан гаплашмоқчи.
«Биз Пашинянга айтамизки, бундай сайловларни қабул қилиш мутлақо мумкин эмас», деб таъкидлаган Эрдўғон ва кўплаб давлатлар бу сайловларни қабул қилмаётганини қўшимча қилди.
Аввалроқ Тоғли Қорабоғ миллий ассамблеяси (парламенти) Самвел Шаҳраманянни тан олинмаган республиканинг янги президенти этиб сайлаганди. Шунингдек, Озарбайжон Ташқи ишлар вазирлиги Тоғли Қорабоғдаги президентлик сайловини «Озарбайжон Республикасининг конституцияси ва қонунлари, халқаро ҳуқуқ нормалари ва тамойилларини қўпол равишда бузиш» деб атаган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter