Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Эрдўғон Ғазога оид хавотирли рақамларни ошкор этди

Эрдўғон Ғазога оид хавотирли рақамларни ошкор этди

Исроил ҳарбийлари томонидан Ғазода содир этилаётган шафқатсизликларни тўхтатиш учун Тель-Авив юритаётган дезинформация ва ёлғон кампаниясига қарши курашиш керак бўлади. Бу ҳақда Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон Ислом ҳамкорлик ташкилоти давлатлари ахборот вазирларининг навбатдан ташқари мажлиси қатнашчиларига йўллаган мурожаатида гапирди.

Туркия раҳбарига кўра, Исроил маъмурияти Ғарб давлатларининг дастаги билан қамалдаги Ғазо аҳолисига нисбатан аёвсиз ҳаракатлар содир этмоқда. 2023 йил 7 октябрдан буён 30 мингдан зиёд фаластинлик ўлдирилди, 70 мингдан зиёди жароҳатланди.

«Исроил томонидан ўлдирилган ғазоликларнинг асосий қисми болалар, аёллар ва қариялардир. Исроил босқинчи кучлари нафақат бегуноҳ тинч аҳоли вакиллари, балки жойлардаги ҳодисалар ҳақида дунёга хабар бераётган матбуот вакилларини ҳам нишонга олмоқда. Исроил томонидан эркин матбуотнинг овозини бўғиш мақсадида ўлдирилган ОАВ вакиллари сони 100 нафардан ошиб кетди», – деди Эрдўғон.

Cиёсатчи ҳозирги мураккаб вазиятда ёлғон кампаниясига қарши курашиш ислом дунёси олдидаги  муҳим вазифалардан эканини таъкидлади.

«Исроил инсониятга қарши жиноятлари ҳамда ҳарбий ҳуқуқбузарликларини яшириш учун барча воситалар, жумладан, пропаганда ва фактларни сохталаштириш усулларидан фойдадланмоқда. Ғарб ОАВ нохолис янгиликлари билан Исроил пропаганда тегирмонига сув қуймоқда. Бундай вазиятда биз мусулмон мамлакат сифатида ёлғон ҳақиқат юзини тўсиб қўймаслиги учун керакли саъй-ҳаракатларни қилишимиз керак», – деди Туркия етакчиси.

Аввалроқ, Туркия президенти ҳузуридаги Коммуникациялар бошқармаси раҳбари Фахриддин Алтун ҳам халқаро ҳамжамият Исроил олиб бораётган алдов сиёсатига муносиб жавоб бериш кераклиги ҳақида гапирган эди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг