Эрдоған: Ислом олами Исроилнинг Фаластиндаги ҳужумларига қарши бирлашиши керак
Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдоған жума куни Эрон раҳбари Иброҳим Раисийга мурожаат қилиб, Исроилнинг Фаластиндаги ҳужумларига қарши ислом дунёси бирдам бўлиши кераклигини айтди.
Эрдоған ва Иброҳим Раисий телефон орқали гаплашиб, Туркия-Эрон муносабатлари ва минтақавий масалаларни, жумладан Исроилнинг босиб олинган Шарқий Қуддусдаги Ал-Ақсо масжидига ҳужумларини муҳокама қилди, дейилади хабарда.
Мулоқот давомида Эрдоған зўравонликнинг олдини олиш учун барча томонларни соғлом фикрга йўналтириш кераклигини таъкидлаган.
Шунингдек, Эрдоған Раисини халқаро миқёсда, айниқса Ислом Ҳамкорлик Ташкилоти (ИҲТ) ва БМТда, муқаддас жойлар мақомини сақлаб қолиш учун ҳамкорликни давом эттиришга чақирган.
Эслатиб ўтамиз, Исроил хавфсизлик кучлари 4 апрель кечаси ва 5 апрель субҳида Қуддусдаги Ал-Ақсо масжидига бостириб кириб, намоз ўқиётган юзлаб фаластинликларга нисбатан шовқинли граната, заҳарли газ, резина ўқлар билан ҳужум қилган эди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter