Ердан яхшироқ сайёралар топилди
Америкалик астробиологлар яшаш шароити Ерга нисбатан яхшироқ бўлган ўнлаб сайёраларни топишди. Ушбу тадқиқот натижалари «Astrobiology» журналида чоп этилган.
Олимлар Ерга қараганда каттароқ, кўҳнароқ, намроқ, илиқроқ, яшаш учун яроқли сайёраларни аниқлашди. Улар Қуёшга қараганда кўпроқ «яшайдиган» ва унчалик фаол бўлмаган юлдузлар атрофида айланишади. Бу номзод сайёралар Ердан юз ёруғлик йили узоқлигида жойлашган. Маълумотларга кўра, Жеймс Уэбб номли космик телескопнинг 2021 йил кузда ишга туширилиши режалаштирилмоқда. Унинг ёрдамида сайёралар ҳақида кенгроқ маълумотлар олиш имкони туғилади.
Тадқиқотчилар бизга мос келадиган экзосайёрани Ерга ўхшаш сайёралар орасидан излашмоқда: улар ўз юлдузларига яқин жойлашиши ҳамда унда суюқ сув бўлиши зарур. Юлдузлар совуқ G- ва К-юлдузларига мансуб. Тўғри, улар Қуёш каби иссиқ ва ёрқин эмас, лекин унга нисбатан каттароқ. К-юлдузининг умри 20-70 миллиард йилга етади. Бироқ сайёралар ҳаддан ташқари эски ҳам бўлмаслиги керак. Акс ҳолда геологик фаолликлар ва ҳимояловчи геомагнит майдонлари йўқлиги боис тирик организмлар учун шароит юзага келмайди. Тадқиқотчилар фикрича, энг мақбул ёш — 5-8 миллиард йил.
Ердан 10 фоиз катта сайёралар яшаш учун қулайроқ. Уларнинг ер остида радиоактив парчаланишлар узоқроқ давом этади, шу боис ички илиқликни кўпроқ сақлайди. Шунингдек, улар кучли гравитацияга эга.
Олимлар 24 та номзод орасидан астробиологлар белгилаб берган тўртта мезонга эгалик қилувчи сайёрани аниқлашди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter