Ер ўқи ўрнидан силжиди. Бу қандай оқибатларга олиб келади?
1993 йилдан 2010 йилгача 2150 гигатонна ер ости сувининг тортиб олиниши ҳисобига, Ер ўқи 80 саниметрга оғган. Агар шундай ҳажмдаги сув, жаҳон океанига қуйилса, унинг даражаси олти миллиметрга кўтарилади.
Олимлар Ер шарининг айланиш моделларини яратдилар. Маълум бўлишича, айланма қутблари географик қутблар билан мос келмай, вақт ўтиши билан ўзгарган.
Тадқиқотчилар, тадқиқот давомида иқлим ўзгариши туфайли айсбергларнинг эриши ва сув массасининг қайта тақсимланишини ҳисобга олишган. Аммо ер ости сувлари тўғрисидаги маълумотлар ҳисоб-китобларга қўшилмагунча, моделлаштириш давомидаги ҳисоб-китоблар тадқиқотни оҳиригача олиб бориш имконини бермаган.
Ер ўқининг силжиши мавсумий об-ҳавога таъсир қилиши мумкин. Бу дегани, айланиш қутбларининг силжиши, иқлимни радикал ўзгаришига олиб келиши мумкин.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter