Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Энг хавфли террорчилардан бири қатл этилди — Миср

Энг хавфли террорчилардан бири қатл этилди — Миср

Фото: «Facebook»

Мисрда энг хавфли террорчилардан саналган Ҳишам Ашмавий қатл этилди. Ушбу хабарни Миср қуролли кучлари расмий вакили полковник Тамер Рифаи, бугун, 4 март куни «Facebook» орқали маълум қилди.

Ҳукм қамоқхоналардан бирида тонгда ижро этилган.

Ҳарбий трибунал Ашмавий ва унинг 36 нафар шеригига 2 март куни ўлим жазоси белгилаган эди.

Жангари гуруҳ раҳбари Ҳишам Ашмавий ва яна 200 киши кўплаб жиноятлар ва терактларга алоқадор «Ансор Байт ал-Мақдис» (ИШИДга қўшилганидан сўнг номи «Синай вилояти»га ўзгарган) экстремистик тармоғи иши доирасида айбланганди.

Собиқ ҳарбий бўлган Ҳишам Ашмавий кейинчалик террорчилар сафига қўшилиб кетган. У ва шериклари 54 та жиноятда айбланди: полициячиларни ўлдиришган, Қоҳира хавфсизлик бошқармаси биносини портлатишган, масжид ва бошқа биноларни портлатишган, талончилик билан шуғулланишган.

Улар, шунингдек, Миср собиқ ички ишлар вазири Муҳаммад Иброҳимга суиқасд уюштиришга уриниб кўришган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг