Энг қиммат шаҳарлар аниқланди
Тураржойларнинг «чўнтакбоплиги»га қараб дунёнинг энг қиммат шаҳарлари рейтинги тузилди. Бу ҳақда «The Business Insider» ёзмоқда.
Ушбу рейтингда Гонконг — яққол етакчи. Иккинчи ўринда — Ванкувер (Канада).
Сидней ва Мельбурн шаҳарлари ўртасидаги азалий рақобат шу ерда ҳам билинди — Австралиянинг энг йирик бу икки шаҳри энг қиммат шаҳарлар рейтингида учинчи ва тўртинчи қаторларни банд қилди.
Кейинги ўринларда: Санта-Круз (Калифорния, АҚШ, Сан-Хосе (Калифорния, АҚШ), Лос-Анжелес (Калифорния, АҚШ), Тауранга (Янги Зеландия), Окленд (Янги Зеландия), Сан-Франциско (Калифорния, АҚШ).
Тадқиқотчилар 8 мамлакат — Австралия, Канада, Гонконг, Ирландия, Янги Зеландия, Сингапур, Буюк Британия ва АҚШдаги 309 та тураржой бозорини ҳамда аҳолиси 1 миллиондан ошувчи 91 та энг йирик тураржой бозорини ўрганиб, шу хулосага келишди.
Рейтинг кўрсатишича, уй-жой сотиб олиш энг қийин (даромад/нарх-наво нисбатида) мамлакатлар — Хитой, Австралия ва Янги Зеландия.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter