Эмомали Раҳмон қизини Буюк Британияга элчи этиб тайинлади
Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон қизи Рухшона Эмомалини мамлакатнинг Буюк Британия ва Шимолий Ирландия Бирлашган қироллигидаги элчиси этиб тайинлади.
Бу фармон 15 декабр куни кечқурун Тожикистон президентининг расмий сайтида эълон қилинган.
Рухшона Эмомали Масуд Халифазода ўрнини эгаллади. Фармонда Халифазода «бошқа ишга ўтганлиги муносабати билан» элчи лавозимидан четлаштирилгани айтилган.
Тожикистон президентининг етти нафар қизи бор. Рухшона Эмомалидан ташқари унинг опаси Озода Раҳмон ва укаси Рустам Эмомалилар юқори лавозимларда ишлайди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter