Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Елизавета II «коронавирусга қарши курашган» 100 ёшли ветеранга рицарлик унвони берди

Елизавета II «коронавирусга қарши курашган» 100 ёшли ветеранга рицарлик унвони берди

Фото: РА/ТАСС

Буюк Британия қироличаси Елизавета II Иккинчи жаҳон урушининг 100 ёшли ветерани Том Мурга рицарлик унвонини берди.

Том Мур коронавирусга қарши кураш учун 41 миллион доллар хайрия тўплаган.

Бир асрлик юбилейини нишонлаган Том Мур мамлакат миллий соғлиқни сақлаш хизматига хайрия тўплаш учун ўз боғини 100 марта айланиб чиқишга ваъда берганди. Отахоннинг акцияси жуда кўплаб инсонлар эътиборини тортди ва режадаги 1 минг ўрнига 32 миллион фунт стерлинг (41 миллион доллар!) маблағ йиғилди.

Шундан сўнг Мур Виндзор қасрига таклиф этилди. 17 июль куни ветеран 94 ёшли қиролича билан учрашди. Қария махсус воситага таяниб тик турганича, қиролича эски удумлар бўйича, отаси Георг VIнинг қиличини Мурнинг елкасига қўйиб уни рицарликка бағишлади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг