Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тожикистон Ўзбекистон ва Афғонистонга электр энергияси етказиб беришни 15 баробарга қисқартирди

Тожикистон Ўзбекистон ва Афғонистонга электр энергияси етказиб беришни 15 баробарга қисқартирди

2023 йилнинг октябр ойида Тожикистон электр энергияси экспорти сентябрга нисбатан 15 баравар камайган: Сентябрида электр энергияси экспортидан тушган 20 миллион доллар октябр ойидаги 1,3 миллион долларгача қисқариб кетган.

Тожикистон фақат икки давлат – Ўзбекистон ва Афғонистон билан 2023 йил учун электр энергияси етказиб бериш бўйича шартномалар тузган. «Барқи Тожик» давлат миллий энергетика компанияси Ўзбекистонга электр энергияси фақат ёзда етказиб берилишини, Афғонистонга экспорт куз-қиш мавсумида ҳам давом этишини, бу фақат инфратузилмани сақлаб қолиш учун амалга оширилишини маълум қилган.

Компания раҳбарияти Тожикистоннинг ўзида электр энергияси танқислиги кузатилган совуқ мавсумда Афғонистонга етказиб бериш 10 баробарга қисқаришини таъкидлади: 400 МВтдан 40 МВтгача.

Сентябр ойи охирида «Барки тожик» компанияси келаётган куз-қиш мавсумида электр энергияси таъминоти чекланиши мумкинлигини маълум қилди. Сентябр ойининг сўнгги ўн кунлигидан бошлаб мамлакат қишлоқлари аҳолиси чекланган миқдорда электр энергияси олмоқда.

2023 йилнинг ўн ойида Тожикистон 106 млн долларга яқин электр энергияси экспорт қилган, 2022 йилнинг шу даврига нисбатан 4,8 фоизга кўпдир. Мамлакат статистика бошқармасининг билдиришича, ўтган йилиги республика хорижга 101 млн доллардан сал кўпроқ электр энергияси етказиб берган.

Жорий йилнинг ўн ойида республикада электр энергияси ишлаб чиқариш қарийб 18,4 миллиард киловатт/соатни ташкил этди, бу 2022 йилнинг шу даврига нисбатан 4,4 фоизга кўпдир.

2023 йилда электр энергиясининг қарийб 96 фоизи гидроэлектростанцияларда, қолган қисми эса иссиқлик ва қуёш электр станцияларида ишлаб чиқарилди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг