Электр энергияси бўйича Афғонистоннинг Ўзбекистондан қарзи маълум бўлди
Афғонистоннинг DABS энергетика компанияси электр энергиясидан фойдаланиш бўйича ўзига қўшни давлатлардан қанча қарзи борлиги маълум бўлди.
Маҳаллий матбуот хабарига кўра, мамлакатнинг умумий қарздорлиги 62 миллион долларга етган. Шундан 9,9 млн. доллар қисми Ўзбекистонга тегишли.
Энг кўп қарздорлик Эрондан — 25 млн. доллар. Шунингдек, Тожикистондан 11,1 млн., Туркманистондан 5 млн. доллар қарзи бор. Афғон ҳукумати қарзларни сўндириш бўйича БМТдан ҳам ёрдам сўраган.
5 октябр куни DABS Ўзбекистон, Эрон, Тожикистон ва Туркманистонга электр энергиясини узиб қўймасликни илтимос қилиб нома юборган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter