Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Эквадор Ассанжнинг шахсий буюмларини АҚШга топширди

Эквадор Ассанжнинг шахсий буюмларини АҚШга топширди

Фото: «Rbc.ua»

Эквадор ҳукумати Жулиан Ассанжнинг шахсий буюмларини АҚШ вакилларига топширди.

«Эквадор ҳукумати «WikiLeaks» сайти асосчиси Жулиан Ассанж британ полицияси томонидан ҳибсга олинганидан сўнг унинг Эквадор элчихонасидаги мусодара қилинган юридик ҳужжатлари ва шахсий буюмларини халқаро ҳуқуқларни бузган ҳолда АҚШ вакилларига топширди», — дея баёнот берди «WikiLeaks».

Эслатиб ўтамиз, «WikiLeaks» маълумотига кўра, АҚШ адлия вазирлиги Ассанж устидан ўлим жазоси қўлланилувчи жосуслик ишини очишга уринмоқда. Бироқ Буюк Британия ташқи ишлар вазирлиги агарда журналистга ўлим хавф солаётган бўлса, уни АҚШга топширмасликка ваъда берганди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг