ЕИ Россияга қарши 10-санкциялар пакетини урушнинг бир йиллигида киритади
Россияга қарши 10-санкциялар пакети 24 феврал куни жорий этилади. Еврокомиссия раиси Урсула фон дер Ляйен бу ҳақда баёнот берди.
24 феврал куни Россия Украинага қўшин киритганига роппа-роса 1 йил тўлади.
Еврокомиссия раиси айни пайтда Киевда.
«Биз G7 бўйича ҳамкорларимиз билан Россия нефт маҳсулотлари учун қўшимча чекловларни ўрнатишни режалаштирганмиз. 24 февралда — босқин бошланганига бир йил тўлганида 10-санкциялар пакетимиз тайёр бўлади», — деди Урсула фон дер Ляйен президент Владимир Зеленский билан биргаликда ўтказилган матбуот анжуманида.
Европа Иттифоқи, шунингдек, шериклари билан ҳамкорликда «Россия давлат активларидан Украина манфаатлари йўлида фойдаланиш йўлларини» ҳам ўрганяпти.
Еврокомиссия раисининг таъкидлашича, амалдаги санкциялар Россия иқтисодиётини «емириб», уни ортга улоқтириб ташлайди. Нефт нархига жорий этилган «потолок» ортидан Москва кунига 160 млн евро зарар кўряпти.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter