Эгизакларга турмушга чиққан эгизаклар бир вақтда ҳомиладор бўлишди
АҚШда эгизак ака-укаларга турмушга чиққан эгизак опа-сингиллар бир вақтда ҳомиладор бўлишганини инстаграм орқали хабар беришди.
Опа-сингил Бриттани ва Бриана Диан ва уларнинг турмуш ўртоқлари ака-ука Жош ва Жереми Сейлерс бир-бирига ўхшаш эгизаклар ҳисобланади. Шу боис уларнинг фарзандлари ҳам генетик жиҳатдан бир-бирига жуда яқин қариндош бўлишади.
Тўрталаси ҳам 2017 йил Твинсберг шаҳрида бўлиб ўтган эгизаклар фестивалида танишиб қолишган. Бу шаҳарнинг номи инглиз тилидан таржима қилинганда «эгизаклар шаҳри» деган маънони англатади. Танишганларидан сўнг ярим йил ўтгач эгизаклар унаштирилганликларини эълон қилишди: ака-ука эгизаклар бир вақтнинг ўзида опа-сингил эгизакларга бир хил никоҳ узугини совға қилиб, уларнинг қўлини сўрашди. 2018 йилда эса уларнинг тўйлари бўлиб ўтди. Ўшандан буён иккала оила ҳам Виржиния штатида битта уйда яшаб келишмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter