Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Душанбедаги Марказий Осиёнинг энг йирик масжиди март ойида очилади

Душанбедаги Марказий Осиёнинг энг йирик масжиди март ойида очилади

Фото: «Avesta.tj»

Тожикистонда қурилган Марказий Осиёдаги энг йирик масжидни март ойида очишмоқчи. Тожикистон архитектура ва қурилиш қўмитаси «Авесто» ахборот агентлигига хабар беришича, мамлакат пойтахтида Марказий Осиёдаги энг катта жомеъ масжидини қуриш ишлари ниҳоясига етган.

«Масжид ўтган йилнинг октябрь ойида Қатар амири иштирокида очилиши керак эди. Аммо ўшанда Қатар амири Тожикистонга кела олмаганди, унинг ташрифи келаётган март ойига режалаштирилган. Масжиднинг расмий очилиши ҳам ўшанда бўлади», — дейилади хабарда.

Ҳудудига бир пайтнинг ўзида 120 минг нафар намозхон сиғадиган ушбу масжидни қуришга 2009 йилда киришилган эди.

Фото: «Picosico.net»

Масжид лойиҳаси тожикистонлик ва қатарлик мутахассислар томонидан ишлаб чиқилган. Тожик ва жаҳон меъморчилигининг қадимий ва замонавий элементларини ўзида мужассам этган масжид ҳар бирининг баландлиги 75 метрли 4 та минора, 47 метрли асосий гумбаз ҳамда 20 та катта ва кичик гумбазлардан ташкил топган.

Марказий жомеъ масжиди Душанбе шимолий қисмида 12 гектар ер майдонида жойлашган, бу ерда кутубхона, музей, меҳмонларни кутиб олиш ва музокаралар ўтказиш заллари ҳам бор.

Объектнинг лойиҳа қиймати 100 млн. долларга баҳоланган. Айрим маълумотларга кўра, масжид Қатар ҳукумати пулларига қурилган.

Ушбу ҳаволалар орқали Туркия ва Европадаги энг йирик масжидлар ҳақида ўқишингиз мумкин.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг