Душанбеда палов фестивали ўтказилади
Тожикистон пойтахти Душанбе шаҳрида шу йилнинг 10 ноябрь куни палов фестивали ўтказилади. Фестивал янгиланган Фирдавсий номидаги боғда бўлиб ўтади.
«Айни пайтда фестивалда иштирок этувчи ошпазлар сони, шунингдек, уларни рағбатлантириш масалалари муҳокама қилинмоқда»,- дейилади шаҳар маъмурияти ахборот хизмати хабарида.
Фестивални ўтказишдан мақсад меҳмондўстлик, ошпазлик санъати ва миллий қадриятларни тарғиб қилишдан иборат.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter