Дунёдаги илк бодринг дўкони очилди
Дунёдаги илк, фақат бодринг сотиладиган дўкон Финляндия пойтахти Хельсинки шаҳрида очилди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
«Бизнинг вазифамиз Европа иттифоқидаги бодринг муаммосини бартараф этишдир», – дея таъкидлади савдо компанияси раиси Майкл Гренфорс.
Шунингдек, инсонларга яхши кайфият улашиш ҳам муаллифларнинг ғоясидир.
«Мақсад фақат савдо эмас, балки яхши кайфият ҳамдир. Биз дўконга кирган киши хурсанд бўлиб чиқиб кетишини хоҳлаймиз», – деган Гренфорс.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter