Жарроҳлик амалиётлари тарихида биринчи марта беморга донорлик қўл ва елкаси уланди
Франциялик жарроҳлар қўл ва елкани кўчириб ўтказиш бўйича ноёб амалиётни уддалашди. Жарроҳлик амалиётлари тарихида илк маротаба қўлсиз инсонга қўл ва елка уланди.
Кўчириб ўтказиш Лиондаги клиниклардан бирида амалга оширилиб, жами 15 соат вақт сарфланган. Реципиент 26 ёшида токи уриши оқибатида ногирон бўлиб қолган исландиялик собиқ электрик эди.
«20 minutes France» хабар беришича, ампутант ўзига мос келадиган донор органлари топилишини беш йил кутган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter