Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Дунёдаги энг йирик бола» 21 ёшида вафот этди (видео+фото)

«Дунёдаги энг йирик бола» 21 ёшида вафот этди (видео+фото)

Фото: «Planetoday.ru»

Кабардин-Балкарияда яшовчи Жамбулат Хатохов 21 ёшида ҳаётдан кўз юмди. Болалигида у дунёдаги энг йирик бола сифатида Гиннеснинг рекордлар китобига киритилган.

Унинг ўлими ҳақида 28 декабрь куни Сумо ва масврестлинг федерацияси президенти Бетал Губжев ўзининг Instagram саҳифасида маълум қилди. У Хатоховни республиканинг «биринчи сумоисти» деб атаган.

Хатохов бир ёшга тўлганида қарийб 17 кг, икки ёшида 34 кг, тўрт ёшида 64 кг тош босган. Биринчи синфга борганда боланинг оғирлиги 115 кг бўлган. 17 ёшида эса унинг вазни 230 килога етган. Кейинчалик у 176 килограммгача вазн ташлашга муваффақ бўлган. Охирги пайтларда сумо билан шуғулланарди.

Ўлимининг сабаблари ҳозирча маълум қилинмаяпти. «Комсомольская правда» ўз манбаларига таяниб ёзишича, унинг буйракларида жиддий муаммоси бўлган. Сўнгги йилларда унинг ўзи мусобақаларда иштирок этмасдан, ҳудудий турнирларда ҳакам вазифасини бажарган.

 
Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг