Дунёдаги энг йирик айсберг парчаланишни бошлади

Дунёдаги энг йирик A-68 айсбергидан 175 квадрат километрга тенг бўлак ажралиб чиқди. «Sentinel-1» йўлдошидан олинган суратларни ўрганган Суонси университети олимлари шундай хулосага келишди.
«Тахминимизча, айсбергнинг муқаррар парчаланиш жараёни бошланган, аммо кейинги бўлакларни кўришимиз учун йиллар керак», — дейишган олимлар.
Таъкидланишича, ушбу айсберг (A-68)нинг ўзи Ларсен музлигидан 2017 йил июль ойида ажралиб чиққан бўлиб, ўша пайти майдони 5,8 минг квадрат километрга тенг бўлган.
Солиштириш учун: ўзимизнинг Сирдарё вилояти ҳудуди — 5,1 минг квадрат километр.
Айни пайтда A-68 Жанубий Атлантика томонга кетмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter