Дунёдаги энг катта айсберг материкдан ажралиб чиқди
Дунёдаги энг катта айсберг биринчи марта очиқ океанга қўшилди. Бу ҳақда «Mirror Tech» хабар берди.
«А68» деб номланган айсбергнинг улкан майдони қарийб 6000 квадрат километр бўлиб, бу Лондондан тўрт баравар катта дегани.
Мутахассисларнинг фикрига кўра, «А68» Жанубий Океанга етиб бориш арафасида, у ерда улкан муз қоясининг парчаланиши мумкин.
Айсберглар Антарктидадан доимо ажралиб туриши кузатилади, бу эса ўз навбатида халқаро логистикага зарар етказиши мумкин.
Шуни таъкидлаш жоизки, улкан бу улкан айсбергнинг эриши денгиз сатҳини сезиларли даражада кўтармайди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter