Дунёдаги энг мазали пишлоқ аниқланди
Норвегиянинг Берген шаҳрида «World Cheese Awards» халқаро пишлоқ тайёрловчилар танлови бўлиб ўтди. Танловда бутун дунёдан олиб келинган 3500га яқин пишлоқ тури намойиш этилди. Бош мукофотга Норвегиянинг Устегорден фермасида ишлаб чиқарилувчи «Фанауст» (Fanaost) пишлоғи лойиқ топилди. Иккинчи ўрин ҳам «Хелфейт» (Helfeit) номли норвег пишлоғига насиб этди. У анъанавий жигарранг пишлоқ бўлиб, Телемарк провинциясининг Стурдален Гардсбрюк фермасида ишлаб чиқарилади. Иккинчи ўринни Норвегия «Agour Pur Brebis» номли Пиренеяда тайёрланадиган француз пишлоғи билан бўлишди.
Танловга 41 та давлатдан 3472 навдаги пишлоқ олиб келинган. Италия, Швейцария, Франция ва Германия каби йирик пишлоқ ишлаб чиқарувчи мамлакатлардан кўп навдаги пишлоқлар намойиш этилди. Аммо маҳаллий норвег пишлоқлари сони ҳаммасидан ҳам кўп бўлди: мамлакатнинг пишлоқли шаънини 175та нав ҳимоя қилди.
Танлов ҳакамлари қаторидан профессионал экспертлардан ташқари оддий пишлоқхўрлар, блогерлар, журналистлар, музейлар ва умуман бу соҳага алоқаси бўлмаган бошқа ташкилотлар вакиллари ҳам ўрин олди. Ҳакамларнинг 50 нафари норвегияликлар, 180 нафари эса бошқа 29та давлатдан ташриф буюрган.
Улар пишлоқнинг ташқи кўриниши, устки қатлами сифати, асосий хусусиятлари (намлик, ёғ, ранг ва таркиби) ва, албатта, таъмига баҳо беришди.
Норвегиядан ташқари 3472 навдаги пишлоқдан энг яхши 16 та финалчи сифатида 4та Италия, 3та Испания, 2та Франция ва биттадан Дания, Швеция, Жанубий Африка, Буюк Британия ва Исроил пишлоқлари танлаб олинди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter