Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Сергелидаги бозорда истеъмолга яроқсиз пишлоқ сотилаётгани аниқланди

Сергелидаги бозорда истеъмолга яроқсиз пишлоқ сотилаётгани аниқланди

Овқатдан заҳарланиш ва юқумли ичак касалликларини келиб чиқишининг олдини олиш мақсадида бозор ва озиқ-овқат савдо дўконлари расталаридаги маҳсулотларни сифати, истеъмолга яроқлилиги бўйича назоратлар ўтказилмоқда.

Сергели тумани, 3-мавзеда жойлашган Деҳқон бозори шохобчасида олиб борилган назорат рейдида ишлаб чиқариш санаси ва яроқлилик муддати кўрсатилмаган, органолептик жиҳатдан ўзгарган, истеъмолга яроқсиз ҳолга келган пишлоқ маҳсулотининг арзонлаштирилган нархларда сотилаётгани аниқланди.

Пишлоқ маҳсулотининг савдоси дарҳол тўхтатилди. Савдодан олинган 38 кг. истеъмолга яроқсиз пишлоқ маҳсулоти  бракераж қилинди. Пишлоқ сотувчиси истеъмолга яроқсиз маҳсулотлар савдосига яна йўл қўймаслик юзасидан санитария-гигиена талаблари бўйича қатъий огоҳлантирилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг