Дунёдаги энг тез ишловчи лифт аниқланди
Жанубий Кореядаги энг баланд, жаҳонда эса бешинчи ўринда турувчи «Lotte World Tower» энг тез ишловчи лифт ўрнатилган бино мақомини қўлга киритди. «Business Insider» ёзишича, бу лифт бинонинг 1-қаватидан 121-қаватига сизни атиги бир дақиқада чиқариб қўяди.
Қурилиши 2016 йили ниҳоясига етган «Lotte World Tower»нинг баландлиги — 555 метр. Бино 123 қаватли, шунингдек, 6 та ер ости қавати бор, деразалари сони 42 мингта. Хавфсизлик даражаси ўта юқори: 9 баллгача зилзилага бардошли, АҚШ жануби-шарқини вайрон қилган «Катрина» сингари тўфонлар унга писанд эмас.
Иншоот Сеулнинг ўзига хос ташриф қоғозларидан бирига айланган. Айтишларича, янги мақом берилганидан сўнг, яъни унда энг тез лифт борлиги аниқлангач, бу ерга саёҳларнинг келиши йилига 60 миллион нафардан ошиб кетаркан.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter