Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ичида қизалоқ билан қулагани айтилган лифт соз бўлгани маълум қилинди

Ичида қизалоқ билан қулагани айтилган лифт соз бўлгани маълум қилинди

Фото: Янгиҳаёт тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

Тошкент шаҳри Янгиҳаёт туманида ичида ёш қизалоқ бўлган лифт тормози ишламай, пастга қулагани ҳақида хабарлар тарқалган эди. Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси ҳолат юзасидан ўрганиш натижаларини эълон қилди.

Маълумот берилишича, кўп қаватли уйда янги ўрнатилган лифт ускунаси қулагани бўйича тарқалган видео юзасидан Тоғ-кон геология ва саноат хавфсизлигини назорат қилиш инспекциясининг тегишли давлат инспекторлари томонидан жойига чиқиб ўрганилди.

Аниқланишича, 2013 йилда туғилган Козимбекова Нигина лифтда 1-қаватдан 7-қаватга кўтарилиш вақтида учинчи ва тўртинчи қаватлар оралиғида электр таъминотида узилиш содир бўлган. Ушбу уйга тегишли электр ишлаб чиқарувчи генератор автоматик равишда ишга тушган ва лифт ҳаракатланиб, қизалоқ ундан хавфсиз чиқиб олган.

Кўп қаватли уйга ҳозирда хизмат қилувчи Trust communal МЧЖ (бошқарув сервис компанияси) ва Premium promation МЧЖ томонидан лифтларга хизмат кўрсатиб келинмоқда. Лифт ускунаси 2022 йил Туркия давлатида ишлаб чиқарилган, (05.06.2023) L10256 сон билан тегишли тартибда рўйхатдан ўтказилган. Инспекция вакиллари ўрганиши давомида ижтимоий тармоқларда тарқалганидек лифт пастга тушиб кетмаганлиги ва соз ҳолатда эканлиги маълум бўлди.

Қайд этилишича, инспекция тамонидан Trust communal МЧЖ бошқарув сервис компанияси, Premium promation МЧЖларга ва Козимбекова Нигина Фаррух қизининг оила аъзоларига лифтдан хавфсиз фойдаланиш ҳамда электр тармоғидан узилиш бўлган вақтда қандай чоралар кўриш бўйича қўшимча кўрсатмалар берилди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг