Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Дунёдаги энг бой ит Мадонна яшаган виллани «сотувга қўйди» (фото)

Дунёдаги энг бой ит Мадонна яшаган виллани «сотувга қўйди» (фото)

Фото: «AP»

Майамида итнинг номидан хонанда Мадонна яшаган вилла кимошди савдосига қўйилди, деб хабар бермоқда AP агентлиги.

Қайд этилишича, Гюнтер VI лақабли немис овчаркаси ўзининг улкан бойлиги, жумладан, денгиз бўйидаги саккиз хонали уйни Гюнтер IV дан мерос қилиб қолган.

Итнинг тарихи узоқ ўтмишга бориб тақалади. Гюнтер III 90-йилларнинг бошларида унинг эгаси, немис графиняси Карлотта Либенштейн вафотидан кейин кўп миллион долларлик ишончни мерос қилиб олган. Миллионернинг мулкини ишончли жамғарма менежерлари гуруҳи бошқаради.

Бискейн кўрфазига қараган Тоскан услубидаги вилла 31,75 миллион долларга кимошди савдосига қўйилди. Бир неча йил олдин у Мадоннадан 7,5 миллион долларга сотиб олинганди.

Ит миллионерларга хос ҳаёт кечирмоқда. Гюнтер қимматбаҳо олмос ўрнатилган махсус бўйинбоғ тақиб олади, шахсий самолётда парвоз қилади, шунингдек, ҳар оқшом ҳашаматли ресторанларда овқатланади. Ит ўз мураббийи билан итоаткорлик кўникмаларини ўрганади. Илгари Мадонна учун махсус тайёрланган ҳашаматли думалоқ қизил бахмал каравотда кўрфазни томоша қилиб ухлайди.

Aгентлик маълумотларига кўра, Майамидаги кўчмас мулк кимошди савдосида сотилганидан сўнг Гюнтер марҳум Либенштейннинг Италияда жойлашган янада ҳашаматлироқ вилласига кўчиб ўтади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг