Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Доналд Трамп айбдор деб топилди

Доналд Трамп айбдор деб топилди

АҚШ тарихида биринчи марта собиқ президент жиноий жавобгарликка тортилди.

Ню-Йоркдаги ҳакамлар ҳайъати АҚШ президенти Доналд Трампни ҳужжатлар сохталаштиришда айбдор деб топди. Энди суд АҚШнинг собиқ президенти учун жазо чораларини аниқлайди. Ҳукм 11 июл куни эълон қилинади.

Ҳакамлар ҳайъати Трампнинг 2016 йилги қайта сайланиш кампаниясига таҳдид солган актриса Сторми Дэниэлсга тўловларни яшириш учун ҳужжатларни сохталаштиришда ва бошқа бандлар бўйича айбдор деб топди. Шу тарзда у АҚШ тарихида биринчи марта жиноий иш бўйича айбланган собиқ президент бўлди.

Доналд Трамп ҳакамлар ҳайъатининг ушбу ҳукми якун эмаслигини билдирди. Трампнинг адвокати қарор устидан шикоят қилинишини айтди. 

Суд натижаларига қарамай, Доналд Трамп президентликка ўз номзодини қўйиши ва ҳатто унда ютиб чиқиши ҳам мумкин.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг