Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Давосда ўтадиган Бутунжаҳон иқтисодий форуми бош мавзуси маълум қилинди

Давосда ўтадиган Бутунжаҳон иқтисодий форуми бош мавзуси маълум қилинди

Фото: weforum.org

Швейцариянинг Давос шаҳрида 2019 йилнинг 22—25 январь кунлари ўтказиладиган Бутунжаҳон иқтисодий форуми (WEF)нинг бош мавзуси тўртинчи саноат инқилоби даврида глобаллашув ва ҳамкорлик масалалари бўлади. «Regnum» ёзишича, бу ҳақда форум президенти Бёрге Бренде маълум қилган.

Унинг айтишича, гап блокчейн ва криптовалюталар сингари янги технологиялар фаол тараққий этаётган даврда мамлакатлар ва ташкилотларнинг ҳамкорлиги ҳақида кетмоқда. Бренденинг таъкидлашича, ҳозир замонавий чорловлар ва таҳдидларга қарши туриш учун геосиёсатда ҳам, экология ва иқлим ўзгаришлари каби соҳаларда ҳам глобал даражадаги ҳамкорлик ҳолати қониқарли эмас.

Форум қатнашчилари Brexit ҳамда Европа иттифоқидаги иқтисодий иқлим ўзгаришларини ҳам муҳокама қилишади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг