Давос форуми: Трамп ортидан Макронда ҳам узрли сабаб чиқиб қолди
Франция президенти Эмманюэль Макрон Давосдаги Жаҳон иқтисодий форумига бормасликка қарор қилди.
Макроннинг бормасликка узрли сабаблари бор. Жумладан, хабар берилишича, у «сариқ нимчалилар» намойишидан хавотирда, вазиятни мамлакатда туриб назорат қилиш ниятида.
Таъкидлаш керакки, яқинда Демократлар партияси билан сан-манга бориб қолган АҚШ президенти Дональд Трамп ҳам Давосга кела олмаслигини билдирганди.
Because of the Democrats intransigence on Border Security and the great importance of Safety for our Nation, I am respectfully cancelling my very important trip to Davos, Switzerland for the World Economic Forum. My warmest regards and apologies to the @WEF!
— Donald J. Trump (@realDonaldTrump) 10 января 2019 г.
«Чегарадаги хавфсизлик масаласида демократлар билан муросага келинмагани ва халқимиз учун хавфсизликни таъминлашнинг жуда муҳимлигини инобатга олиб, Давосга, Швейцариядаги Жаҳон иқтисодий форумига жуда муҳим ташрифимни бекор қилишимни ҳурмат билан билдираман», — деб ёзди Трамп «Twitter»да.
Давосдаги Жаҳон иқтисодий форуми 2019 йилнинг 22 — 25 январь кунлари бўлиб ўтади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter