Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Давлатнинг ёрдам пулига кўз олайтираётганлар океанортида ҳам топилади

Давлатнинг ёрдам пулига кўз олайтираётганлар океанортида ҳам топилади

Фото: «Luxurycarrental.ae»

Америкалик тадбиркор коронавирус эпидемияси шароитида корхоналарга ёрдам берувчи дастур доирасида ажратилган маблағга «Lamborghini Huracan» спорткарини сотиб олди. Бу ҳақда «NBC News» хабар берган.

Дастлаб Майами фуқароси давлатдан 13,5 миллион доллар ёрдам пулини ажратишни сўраган. Бироқ банк «атиги» 3,9 миллион доллар беришга рози бўлган. Дастур шартига кўра, бизнесмен пулни ходимларига иш ҳақи сифатида тўлайдиган бўлса, пулни қайтармаслиги мумкин эди.

Шунга қарамай, «ёрдамга муҳтож одам» 318 минг долларга Италия спорткарини сотиб олишга қарор қилган.

Федерал прокуратура уни фирибгарликда айбламоқда. Тадбиркорнинг ҳисобида бўлган барча маблағ ва машина мусодара қилинган. Америкалик 30 йилгача қамоқ жазосига ҳукм қилиниб, миллион долларгача жаримага тортилиши мумкин.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг