Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Дамашқ яқинидаги газ қувури портлаши бутун Сурияни электрсиз қолдирди

Дамашқ яқинидаги газ қувури портлаши бутун Сурияни электрсиз қолдирди

Фото: «РИА Новости»

Дамашқ яқинидаги газ қувури портлаганидан сўнг бутун Сурия электр токисиз қолди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди.

«Дамашқнинг Думайра ва Адра туманлари ўртасидаги Араб газ қувурининг портлаши Сурияда электр таъминотининг бутунлай узилишига олиб келди», — деди мамлакат электр энергияси вазири Зуҳайр Ҳарбутли.

Мамлакат нефть ва минерал ресурслар вазири Али Ғаним мамлакат жанубини таъминловчи газ қувурининг портлаши террорчиларнинг иши бўлиши ҳам эҳтимолдан холи эмаслигини билдирди.

Вазирга кўра, портлаш учта станцияни ишдан чиқарган. Воқеа жойига етиб келган мутахассислар электр таъминотини тиклаш ишларини бажаришяпти.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг