Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Дафн маросимидан тўрт ой ўтиб, марҳумни қабристонда тирик ҳолда топишди

Дафн маросимидан тўрт ой ўтиб, марҳумни қабристонда тирик ҳолда топишди

Иллюстратив фото

Мисрда дафн маросимидан тўрт ой ўтиб, марҳум эркакни қабристонда тирик ҳолда топишди. Бу ҳақда «Youm 7» портали хабар берди.

Муҳаммад ал-Гамал шу йил январида йўқолиб қолганди. Оиласи уни қанча изламасин, беҳуда кетди. Улар журналистларга маълум қилишича, Ал-Гамал руҳий хаста бўлиб, тез-тез уйидан кетиб қолиш одати бўлган.

Орадан бир қанча вақт ўтиб, мисрликнинг оиласига маҳаллий шифохонада ишловчи қариндоши телефон қилиб, бу ерга эркак кишининг жасадини олиб келишганини айтади. Деярли барча яқинлари жасад Ал-Гамалники эканини тасдиқлашади.

Жасаддан ДНК намунаси ҳам олинган, бироқ оиласи тест натижаларини ҳам кутмай уни март ойида дафн қилади.

Орадан тўрт ой ўтиб бир неча ёшлар кечаси қабристонда тентираб юрган бир одамни кўриб қолишади. Полиция маҳкамасига келтирилган бу одам йўқолган Ал-Гамал бўлиб чиқди...

У шунча пайт қаерда бўлган — номаълум.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг