Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Coca-Cola» минглаб ходимларига ихтиёрий ишдан бўшашни таклиф этди

«Coca-Cola» минглаб ходимларига ихтиёрий ишдан бўшашни таклиф этди

Фото: «Infourok.ru»

«Coca-Cola» бизнесни қайта ташкил этишга қарор қилди. Шу муносабат билан тўрт мингта ходимига ихтиёрий равишда ишдан бўшашни таклиф этди. Бу ҳақда компания маълумотларига таяниб CNBC хабар берди.

Ушбу дастурга кўра, агар АҚШ, Канада ва Пуэрто-Рикодаги ходимлар тегишли ҳуқуққа эга бўлса, ишдан бўшагани учун ёрдам пули олиш имконига эга бўлишади. Алкоголсиз ичимликлар ишлаб чиқарувчиси бундай механизмни бошқа мамлакатларда ҳам жорий этмоқчи. Компания ишдан бўшаш дастури билан боғлиқ харажатларни 350 — 550 миллион долларга баҳоламоқда.

31 декабрь ҳолатига кўра «Coca-Cola»да бутун дунё бўйича қарийб 86 минг киши фаолият юритган. Ишлаб чиқарувчи тўртта жўғрофик минтақада ҳозирги 17 та бўлинма ўрнига 4 та бўлинмани ўз ичига олган янги модель яратмоқчи. Коронавирус пандемияси туфайли корхона даромади 2020 йилнинг иккинчи чорагида 33 фоизга камайди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг