CNN: Ғазодаги 16 та қабристон Исроил ҳарбийлари томонидан таҳқирланди
Сунъий йўлдошдан олинган суратлар ва видеолар Ғазо секторидаги камида 16 қабристон Исроил кучлари томонидан таҳқирланганини кўрсатди.
CNN суриштирувида шу аниқландики, исроиллик ҳарбийлар Ғазо секторига қуруқликдан уюштирган ҳужуми чоғида камида 16 та қабристонни таҳқирлаган.
«Қабр тошлари вайрон қилинган, ер ағдарилган, айрим ҳолларда жасадлар чиқиб қолган», деб ёзади нашр.
Исроил Мудофаа кучлари бу қилмишини «Ҳамас томонидан гаровга олинганларнинг қолдиқларини қидиришнинг бир қисми» экани билан оқлади.
«Қабристон каби диний объектларни қасддан йўқ қилиш халқаро ҳуқуқни бузади. Исроилнинг ҳаракатлари уруш жинояти бўлиши мумкин», деб хабар беради CNN телеканали.
Исроил расмийси телеканал томонидан координаталари келтирилган 16 та қабристоннинг вайрон қилингани сабабини тушунтириб бера олмаган.
«Ҳарбийларнинг баъзан ҲАМАС ҳарбий мақсадларда фойдаланиш эҳтимоли бўлган қабристонларга ҳужум қилишдан бошқа иложи қолмайди», — дея Исроил вакилининг сўзларидан иқтибос келтирган CNN.
Айрим ҳолларда исроиллик ҳарбийлар қабристонлардан ҳарбий пост сифатида фойдаланган кўринади. CNN сунъий йўлдош тасвирлари ва видеоларини таҳлил қилиш шуни кўрсатдики, исроилликлар бульдозерлар ёрдамида бир нечта қабристонларни текислаган ва ўз позицияларини мустаҳкамлаш учун пистирмалар қурган.
CNN қабристонларнинг вайрон қилиниши ҳолатини кўрсатди. Биринчи сурат 2023 йил 31 октабрга тегишли.
Иккинчи фотосуратда (қуйида) қабристонларнинг текисликка айлангани кўринади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter