«China Telecom» осмонўпар биноси ёнғинида юзлаб одам қолиб кетган бўлиши мумкин (видео)
Бугун, 16 сентябрь куни Хитойнинг Чангша шаҳрида (Марказий Хитой) мамлакатнинг энг йирик алоқа оператори — «China Telecom»нинг осмонўпар биносини кучли ёнғин қамраб олди.
Хитой марказий телевидениеси хабарига кўра, аланга қисқа вақт ичида ўндан ортиқ қаватни қамраб олган. Ёнғин маҳаллий вақт билан соат 15:30 атрофида бошланган ва бинонинг юқори қаватларига қараб тарқала бошлаган.
Бинода ишлаётган ходимлар ичкаридан тасвирга олиб, тарқатишга улгуришган. 20 дақиқада бино бутунлай ёниб кетганини хабар қилинмоқда.
Воқеа жойига тезда 300 нафарга яқин ўт ўчирувчи ва 36 та махсус техника етиб борган.
Дастлабки маълумотларга кўра, ўт ўчирувчилар бино фасадидаги алангани ўчиришга муваффақ бўлишган.
Бу бинода 35 тонна сервер ёқилғиси сақланган ва қурбонлар сони юзлаб кишини ташкил қилиши мумкинлиги айтилмоқда.
Ушбу бино 2000 йилда қурилган бўлиб, ўша пайтда шаҳардаги энг осмонўпар иншоот бўлган. 42 қаватли бинонинг баландлиги 218 метрга етади.
Ҳалок бўлганлар ва жабрланганлар ҳақида ҳозирча расмий маълумотлар берилмаган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter