Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Чилида заҳарли булут туфайли 300 киши жабрланди

Чилида заҳарли булут туфайли 300 киши жабрланди

Фото: «РИА Новости»

Чилининг Кинтеро ва Пучункави коммуналарида заҳарли булут туфайли жабрланганлар сони 300 киши етди, дея хабар беради «РИА Новости» ахборот агентлиги.

Ўтган ҳафта юздан зиёд киши булутдан заҳарланиб, тиббиёт муассасаларига мурожаат қилган эди. Фавқулодда экологик вазият туфайли коммуна ҳудудида хавфнинг «сариқ» даражаси эълон қилинди. Мактабларда машғулотлар тўхтатилган.

«Айни пайтда 301 киши булутдан заҳарланиш ташхиси билан рўйхатга олинган. Кеча эрталаб 290 заҳарланган эди. Улар сафига яна 11 киши қўшилди», – деган Кинтеро коммунаси бошлиғи Вальпараисо Хорхе Мартинес.

Аввалроқ Чили президенти Себастьян Пиньераҳукумат булутнинг келиб чиқиш сабабларини излаётганини маълум қилган эди.

Кеча, 28 август куни ўтказилган матбуот анжуманида Мартинес ҳудуддаги ишлаб чиқариш компанияларида текширув ўтказилганини маълум қилди. Текширув натижасида давлатнинг «Empresa Nacional del Petroleo» (ENAP)  нефт компанияси атмосферага зарарли чиқиндиларни чиқаргани аниқланган. Мартинеснинг қўшимча қилишича, текширувлар давом эттирилади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг