Чернобил ҳудудидаги ёнғин тутуни Киевгача етиб борди (фото)
NASA Украина шимолида содир бўлган ёнғиннинг сунъий йўлдошдан олинган расмларини эълон қилди.
Хабар қилинишича, суратлар 8 апрель куни олинган, аммо Чернобил ҳудудидаги ёнғинлар ҳанузгача ўчирилмаган, ҳозирда юзлаб ўт ўчирувчилар у ерда ишлашда давом этмоқдалар.
Ёнғин ҳудудидан чиққан тутун аллақачон Киевгача этиб борган. Айрим қишлоқларнинг аҳолисини эса эвакуация қилишга тўғри келган.
Қайд этилишича, радиация даражаси нормал, Беларусда ҳам бу маълумотлар тасдиқланган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter