Цензура энг кучли мамлакатлар номи эълон қилинди (топ-10)
Эритрея, Шимолий Корея ва Туркманистон — Журналистларни ҳимоя қилиш бўйича халқаро қўмита тузган энг қаттиқ цензура ўрнатилган мамлакатлар етакчи ўнталиги рўйхатини бошқармоқда, деб хабар берди «EurAsia Daily».
Рўйхатнинг давомида: Саудия Арабистони, Хитой, Вьетнам, Эрон, Экваториал Гвинея, Беларусь ва Куба.
«Бу мамлакатлар (Эритрея, Шимолий Корея ва Туркманистон назарда тутилмоқда — таҳр.) халқаро стандартларни оёқости қилган ҳолда мустақил оммавий ахборот воситаларини тақиқлаб ёки қаттиқ чеклаб, қамоқ, рақамли, жисмоний ва бошқа таъқиб усулларини қўллаб жим бўлишга мажбур этмоқда. Ички цензура кенг тарқаган ҳолат», — дейилади қўмита шарҳида.
Халқаро ташкилот маълумотларига кўра, Эритрея, Шимолий Корея ва Туркманистонда ОАВ ҳукумат дастагига айланган, ўзгача нуқтаи назарни эса фақат бу мамлакатлардан ташқарида жойлашган оммавий ахборот воситалари айта олади. Хорижлик журналист бу мамлакатлар ичкарисига киритилган тақдирда ҳам, унинг ҳар бир қадами диққат билан кузатиб турилади, дейилади хабарда.
Ҳуқуқни муҳофаза қилувчиларнинг фикрича, топ-10 га кирган бошқа мамлакатлар ҳукуматлари журналистларни таъқиб қилиш, ушлаш, доимий кузатиш, хакерлик ҳужумлари уюштириш билан шуғулланмайди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter