Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Буюк тошқин». Йўқ бўлиб кетиш хавфи остидаги шаҳарлар

«Буюк тошқин». Йўқ бўлиб кетиш хавфи остидаги шаҳарлар

Иллюстратив фото

«India Times» газетаси 2030 йилга бориб сувга ғарқ бўлиш хавфи остидаги шаҳарлар рўйхатини тузди. Ҳинд журналистлари бунинг учун иқлим ўзгаришларини ўрганувчи Climate Central ташкилоти харитаси маълумотларидан фойдаланишди.

Биринчи нишон — Амстердам. Нидерландия пойтахти жаҳондаги энг гўзал шаҳарлардан: албатта, кўприклари ҳам бисёр, аммо улар керак бўлмай қолиши мумкин — шаҳар бутунлай сувга чўкиш хавфи остида. Иқлим исиши дунё океани сатҳининг сезиларли кўтарилишига олиб келадики, ҳатто тошқинларга қарши курашиб тобланган голландларга-да осон кечмайди.

Рўйхатдаги иккинчи шаҳар — Басра (Ироқ). Шаҳар Шатт ал-Араб дарёсининг Форс кўрфазига қуйилишига яқин қисмида жойлашган. Басранинг теварак-атрофида ботқоқликлар мўл, яна ўн йил ичида шаҳар қисман ёки бутунлай сувга ғарқ бўлиши мумкин.

Нашр ёзишича, иқлим ўзгаришлари глобал миқёсдаги табиий офатларни келтириб чиқаради. 2030-йилларга бориб сув тошқинлари, шунингдек, Янги Орлеан (АҚШ), Адриатика денгизидаги 118 оролда жойлашган Венеция (Италия), Осиёдаги миллионлаб аҳоли яшовчи Ҳошимин (Вьетнам) ва Калкутта (Ҳиндистон) сингари шаҳарлар тақдирини савол остида қолдиради.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг